Лукашенко ва Бердимуҳаммедов Нурсултон Назарбоевга телеграмма жўнатишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Пойтахт куни ва Елбасынинг туғилган куни муносабати билан Нурсултон Назарбоевга келаётган хатлар ва телеграммалар оқими давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform Elbasy.kz га таяниб.

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Елбасынинг мустақил Қозоғистонни шакллантириш ва ривожлантиришдаги алоҳида ролини таъкидлади.

- Беларусь ва Қозоғистон ўртасида самарали алоқаларни ўрнатиш, Евроосиё интеграцияси ғоясини амалга ошириш ва постсовет ҳудудида тинчлик ва барқарорликни сақлашга қўшган бебаҳо ҳиссангиз учун миннатдорман. Икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича ўзаро манфаатли қарорлар қабул қилишга тайёрлиги ва очиқлиги билан ажралиб турадиган яқин муносабатларимизни ҳар доим қадрлайман, - дейилади А. Лукашенко телеграммасида.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов замонавий Қозоғистон тарихи Нурсултон Назарбоев номи билан чамбарчас боғлиқлигини айтди.

- Мен Туркманистон ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг юқори даражасда эканлигини таъкидламоқчиман. Ишончим комилки, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлатлараро муносабатлар ва стратегик ҳамкорлик қардош халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан кейин ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади, - дейилади Туркманистон Президенти мактубида.


Сўнгги хабарлар