Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси пандемия эпицентрига айланди

None
None
NEW YORK. Kazinform – COVID-19 пандемиясининг энг қизғин нуқталаридан бири Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси бўлиб, у ерда тенгсизлик ва норасмий бандликнинг юқори даражаси мавжуд. Минтақадаги тиббиёт ҳамма учун мавжуд эмас. Соғлиқни сақлаш органларининг иши ҳам йўлга қўйилмаган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, энг катта хавф остида камбағаллар, ногиронлар, қариялар, аёллар, маҳаллий вакиллар, қочқин муҳожирлар қолмоқда, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги БМТ янгиликлар марказига таяниб.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги пандемия ҳолати бўйича таҳлилий нотани тақдим этди. Унда COVID-19ни жиловлаш ва инқирозни муваффақиятли енгиш бўйича тавсиялар берилган. Ҳужжатда айтилишича, тенгсизликка қарши курашсиз, шунингдек, мамлакатнинг халқаро ёрдамисиз минтақалар зарбаларга дош беролмайди.

«Аллақачон кучли тенгсизлик шароитида, норасмий бандликнинг юқори даражаси ва тиббий хизматларнинг бўлиниши, аҳолининг заиф қатламлари энг оғир вазиятга тушиб қолишди», деди БМТ раҳбари Нью-Йоркдаги виртуал брифингда.

Пандемия туфайли минтақада қашшоқлик даражаси 7 фоизга ошади ва шу тариқа 230 миллион киши камбағал ва 96 миллион киши тиланчилар тоифасига киради. 8 фоиздан кўпроғи бандликни камайтиради. 44 миллион киши ишсиз қолади. Натижада, тенгсизлик янада кучаймоқда. Ва бу Лотин Америкада ва Кариб ҳавзасида кам таъминланган одамларнинг фақат 32 фоизи тиббий суғуртага эга.

«Биз вирус тарқалишини олдини олиш ва барча инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун курашни кучайтириш учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Аммо биз мисли кўрилмаган ижтимоий-иқтисодий оқибатлар билан боғлиқ чораларни кўришимиз керак», - дея таъкидлади Бош котиб.

Таҳлил ёзувида ҳукуматларни қашшоқликни камайтириш ва барчани арзон ва тўйимли озиқ-овқат билан таъминлаш учун кўпроқ иш қилишга чорлайди. БМТ раҳбари фавқулодда ҳолатларда давлатлар одамларга мақсадли ёрдам кўрсатиши керак, деб ҳисоблайди. У расмийларнинг масофавий ўқитиш орқали ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мажбуриятини эсга олди.

Бундан ташқари, Гутерриш айтганидек, минтақа давлатларининг ўзи вазиятдан чиқа олмайди. Улар кучли халқаро ёрдамга муҳтож. У глобал ялпи ички маҳсулотнинг 10 фоизини ташкил этадиган иқтисодиётни рағбатлантириш бўйича бошлаган режасини эслади. Ушбу маблағлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг энг заиф қатламларига ёрдам бериш учун керак.

«Ривожланган мамлакатларнинг ўзлари бундай режани амалга оширишни ўз маблағлари ҳисобидан таъминлайдилар. Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасига келсак, халқаро ҳамжамият ликвидликни таъминлаши, молиявий ёрдам кўрсатиши ва қарз юкини енгиллаштириши керак« деди БМТ Бош котиби.

У Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги кўплаб давлатлар, хусусан, ривожланаётган кичик орол давлатлар халқаро ёрдамга муҳтож давлатлар рўйхатига киритилиши кераклигини қўшимча қилди.

Қайта тиклаш жараёнида БМТнинг минтақадаги етакчиларига ривожланишнинг янги моделини қўллаш тавсия этилади. Шу муносабат билан, БМТ раҳбари ҳозирги кунда уларнинг асосий вазифаси самарали ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш орқали тенгсизликни камайтириш эканлигини таъкидлади. У мамлакат раҳбарларини адолатли солиқ тизимларини жорий этишга, муносиб иш ўринларини яратишга ва атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган бизнес юритишга даъват этди. шунингдек Гутерриш, демократик бошқарувни ривожлантиришни, инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини ҳимоя қилишни ҳамда минтақавий иқтисодий интеграцияни амалга оширишни тавсия қилди.

«Тенгсизлик ва сиёсий беқарорликнинг туб сабабларини йўқ қилиш керак ...», - деди БМТ раҳбари.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ушбу оғир дамларда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси халқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик тамойилларига амал қилишга чақирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари барчага «бу инқирозни енгиб ўтишимиз ва ҳамма ўзларини қулай ҳис этадиган янги жамиятлар барпо этишимиз мумкин», - деб ишонтирди у.

Сўнгги хабарлар