Лотин алифбосига ўтишда Қозоғистон Марказий Осиё тажрибасига суянади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россиянинг «Комсомольская правда» газетасига берган суҳбатида кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш масаласига тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу ташаббус Биринчи Президентимиз Нурсултон Назарбоев томонидан «Маънавий янгиланиш» концепцияси доирасида кўтарилганди. У лотин алифбосига ўтиш фақат қозоқ тилига тааллуқли ва рус тилининг ҳолатига таъсир қилмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Янги технологияларнинг жадал жорий этилиши туфайли глобал ахборот макони ҳам тез ўзгариб бормоқда. Маълумотлар асосан лотин ёзувига асосланганлиги сабабли, бизнинг фарзандларимиз янги вазиятга мослашишлари керак», - деди Президент.

Президент қозоқ тили алифбосини модернизация қилишга қозоқ тилининг коммуникатив имкониятларини кенгайтириш истаги сабаб бўлганини айтди.

«Шу билан бирга, биз Марказий Осиё мамлакатлари тажрибасини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич лотин алифбосига ўтамиз. Сунъий равишда шошмашошарлик қилинишига йўл қўйилмайди. Бунинг сабаби шунчаки, бунда нафақат кириллчадан лотин ёзувига ўтилади, балки қозоқ тилининг имло қоидалари янгидан тузиб чиқилади. Бундан ташқари, қозоқ адабиёти классикларининг барча муҳим асарлари кирил ёзувида ёзилганлигини ва қозоқ халқининг аксарияти кирилл алифбосида ўқиганлигини ва ҳали ҳам ўқиётганини унутмаслик керак. Шошмашошарлик қилиш бундай улкан ишларга зарар етказиши мумкин. Шунинг учун бу масала оқилона ҳал қилиниши керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи
Сўнгги хабарлар