Лос-Анжелес фестивалида Қозоғистоннинг «Ҳужум» филми Гран-прини қўлга киритди
17 Май 10:06

Лос-Анжелес фестивалида Қозоғистоннинг «Ҳужум» филми Гран-прини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Адилхан Ержановнинг янги «Ҳужум» филми LA Asian Pacific Film Festival кинофестивалида энг яхши баён қилувчи филм учун ҳакамлар ҳайъатининг Гран-присини (Grand Jury Award for Best Narrative Feature) қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform «Қазақфилм»га таяниб.

Филм воқеалари Қаратас қишлоғидаги мактабда бўлиб ўтади. Номаълум босқинчилар ўқувчиларни гаровга олади, аммо уларни озод этиш учун ҳеч нарса талаб қилмайди. Шаҳардан йўлга чиққан қутқарувчилар бўрон туфайли ета олмаганлиги сабабли мактаб ўқитувчиси Тазши ота-оналарни бирлаштириб, болаларни қутқаришга қарор қилади.

Филмда бош ролларни Азамат Ниғманов, Александра Ревенко, Берик Айтжанов, Данияр Алшинов, Нурлан Батиров, Теоман Хос, Еркен Губашев ва Ерден Телемисов ижро этган.

«Ҳужум» - Қозоғистон ва Россиянинг қўшма иши бўлиб, Россиянинг LOOKFILM ва FORESTFILM компаниялари кўмагида ShortBrothers кинокомпанияси томонидан суратга олинган. Лойиҳада «Қазақфилм», Cinerental студияси ва машҳур Nomad Stunts каскадёрлар жамоаси ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида филм Францияда бўлиб ўтган Festival international du Film Policier Reims Polar фестивалида Гран-при ва Танқидчилар мукофоти билан тақдирланган эди.

Филм сценарий муаллифи ва режиссёри Адилхан Ержанов.

Продюсерлар: Серик Абишев, Ольга Хлащева, Александр Плотников, Борис Хлебников, Наталья Дрозд, Анна Тихонова, Абилайхан Ашимов, Жайдарбек Кунғожинов.

Постановкачи оператор: Айдар Шарипов

Постановкачи рассом: Ермек Ўтегенов

Бастакор: Ғалимжан Молданазар


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив