Лондонда Қозоғистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Фото:
LONDON. Kazinform - Буюк Британия пойтахтида Қозоғистоннинг туризм салоҳияти тақдимоти бўлиб ўтди. Бутун дунёдан келган одамларга Буюк дашт мамлакатига саёҳат қилишнинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берилди. Маҳаллий туроператорлар хорижлик ҳамкасбларини ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туризм сектори пандемиядан кейин яна ўсишни бошлади.

Халқаро туризм кўргазмасита 180 мамлакатдан 5 мингдан ортиқ иштирокчи ва 150 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.

«Одатда шу каби кўргазма, роудшоу каби тадбирлардан сўнг мамлакатимизга 200-500 нафаргача сайёҳ келади. Лекин бундан ташқари имиджимиз ортади. Агар Қозоғистон бундай тадбирларда иштирок этмаса, бошқа давлатлар бизни билмайди. Иккинчидан, туризм савдо ва инвестицияларнинг ривожланишига таъсир қилади»

, - дейди «Kazakh Tourism» МК» АЖ бошқаруви раиси Талғат Аманбаев.

Кўпгина мамлакатлар учун туризм саноатдир. Бу даромад келтиради ва одамларнинг фаровонлигини оширишга ёрдам беради.

Туризм Қозоғистонда жадал ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб, жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллаш учун етарли имкониятларга эга.

«Ишончим комилки, Қозоғистонда туризм нуқтаи назаридан хорижлик меҳмонларга кўрсатиш учун кўп нарса бор. Қолаверса, бу соҳа иқтисодиётимиз учун жуда зарур соҳага айланиши мумкин. Шунинг учун, менимча, Қозоғистоннинг бундай халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиши жуда муҳим»

, - дейди Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги Элчиси Мағжан Илясов.

Бошқаларни четга суриб, британиялик саёҳатчилар мамлакатимизга катта қизиқиш билдирмоқда.

Улар Буюк Ипак йўли бўйидаги қадимий шаҳарларимиз, тасаввуфий табиатимизга ҳавас билан қарашади. Бундан ташқари, инглизлардан 30 кунгача виза талаб қилинмайди.

Пандемиядан олдин, 2019 йилда Қозоғистонга 23 мингга яқин британиялик саёҳат қилган.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманули

Сўнгги хабарлар