Лондонда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланди

Фото: None
LONDON. Kazinform – Лондонда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланди. Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда маҳаллий сиёсий, иқтисодий ва маданий муассаса вакиллари, журналистлар, хорижлик дипломатлар ҳамда қозоқ диаспораси вакиллари иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

1991 йилда Буюк Британияда Қозоғистон ҳақида кўпчилик билмас эди. Қозоғистон мустақилликка эришганидан роппа-роса бир ой ўтгач, икки давлат ўртасида дипломатик ҳамкорлик ўрнатилди. Бугунги кунда Буюк Британия Қозоғистон иқтисодиётининг энг йирик сармоядорларидан бири ҳисобланади. Ўтган 30 йил давомида кўплаб соҳаларда икки томонлама муносабатлар ўрнатилиб, янги сифат босқичига кўтарилди.

Тадбир давомида меҳмонларга мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар ва Қозоғистон-Буюк Британия муносабатлари ривожланишининг асосий босқичлари ҳақида ҳам сўзлаб берилди. Қозоғистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Ерлан Идрисов қисқа вақт ичида Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг йирик иқтисодиётга айланганини таъкидлади.

Тадбирда «Қос арна» этнофольклор ансамбли Британия жамоатчилигига миллий санъат намуналарини тақдим этди. Ёш ҳаваскорлар домбра, қўмиз, най ва жетиген чалиб, Буюк даштнинг мусиқа дурдоналари билан таништирди.


Сўнгги хабарлар