Лондонда Абайнинг инглиз тилидаги тўплами нашр этилди

None
None
LONDON. Kazinform - Буюк Британияда буюк қозоқ шоири Абайнинг инглиз тилидаги янги тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Китобнинг асосий ўзига хослиги шундаки, буюк мутафаккир асарлари инглиз тилига илк марта қозоқ тилидан тўғридан-тўғри таржима қилинди. Илгари Абайнинг шеърлари ва донолик сўзлари рус тилидан таржима қилинган.

Лойиҳа Миллий таржима бюроси ва дунёга машҳур Кембриж университети томонидан Абайнинг 175 йиллиги ва «Маънавий тикланиш» дастури арафасида амалга оширилди.

Тадбирда сўзга чиққан Маданият ва спорт ишлари вазири Актоти Раимқулова инглиз тили миллиарддан зиёд одамнинг умумий тили эканлигини айтди. Абайнинг тўлиқ асарлар тўпламининг инглиз тилига таржима қилиниши, шоир асарлари миллиардлаб ўқувчиларга тақдим этилганлигини англатади.

Машҳур инглиз таржимони ва шоири Шон О’Брайеннинг сўзларига кўра, Абайнинг шеърларини инглиз тилига ўгириш осон бўлмаган.

«Таржима муваффақиятли бўлиб чиқиши учун бор кучимни сарфладим. Мен учун оҳангни, маъносини тўлиқ етказа олишим, жумла таркибини сақлаб қолишим, драмани кузатиб боришим жуда муҳим эди», - деди Шон О’Брайен.


Муаллиф: Ғалимжан Қараманўғли

Сўнгги хабарлар