Литваликлар Қозоғистон ҳалқини қозоқ тилида Наврўз байрами билан табрикладилар

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Литваликлар Қозоғистон ҳалқини қозоқ тилида Наврўз байрами билан табрикладилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳурматли қозоғистонликлар! Сизларни кириб келаётган Улуғ айём – Наврўз байрами билан чин юракдан табриклаймиз!», - деди «Жара» нашриёти раҳбари Айдас Жандарис.

Қозоғистон-Литва ишбилармонлар кенгашининг аъзоси Андрюс Бурба Наврўз байрами барча қозоқ халқига чексиз қувонч ва бахт келтиришини тилаб қолди.

«Баҳорнинг мовий куни билан оилаларингизга бахт ва илиқлик насиб этсин!», - деди Вильнюс университетининг доценти, турколог Галина Мишкинене.

Warwick университети талабаси Густе Тунаитис бутун қозоқ халқига, ҳар бир қозоқ оиласига фаровонлик, тинчлик ва барқарорлик тилаганини айтди.

«Улуснинг улуғ куни - Наврўз қутлуғ бўлсин!», - деди каратэ-шинкиокушинкай бўйича жаҳон чемпиони Бригита Густайтите.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар