Литвада Абай ва ал-Фаробий ҳақидаги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университетининг «Қозоқ университети» нашриёти Қозоғистон Республикасининг Литвадаги Элчихонаси ҳамда Литванинг «Жара» нашриёти билан ҳамкорликда ал-Фаробийнинг 1150, Абайнинг 175 йиллигига бағишлаб XXI Халқаро Вильнюс китоблар кўргазмасини ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг Литвадаги Элчихонаси маълум қилди.

«Литвалик китобхонлар эътиборига буюк Шарқ мутафаккири Абу Наср ал-Фаробий ҳамда буюк қозоқ шоири Абай Қўнонбоев ҳақида ёзилган элликдан зиёд китоб ҳавола этилди», - дейилган хабарда.



Кўргазмада Қозоғистон ва Литва нашриёт ва матбаа уйлари ўртасида музокаралар олиб борилиб, Нурсултон Назарбоевнинг «Маънавий янгиланиш» ва «Буюк Даланинг 7 жиҳати» номли дастуриламал мақолалари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш, шунингдек бадъий асарлар чоп этиш бўйича келишувларга эришилди.



Халқаро Вильнюс китоблар кўргазмаси Болтиқ бўйи мамлакатларининг энг йирик кўргазмаларидан бири ҳисобланади.

4 кунлик кўргазмада 500дан зиёд маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Уларни томоша қилиш учун 60 000-дан зиёд одам келиши кутилмоқда.



Муаллиф: Кунсултан Отарбай

Сўнгги хабарлар