Лионел Скалони жаҳон чемпионатидаги энг ёш мураббий

None
ASTANA. Kazinform – Аргентиналик Лионел Скалони футболдан 2022 йилги жаҳон чемпионатининг энг ёш мураббийи деб топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Лионел Скалони 1978 йил 16 майда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Аргентинанинг «Ньюэллс Олд Бойз», «Эстудиантес», Испаниянинг «Депортиво» (Ла-Корунья), «Расинг», «Мальорка», Италиянинг «Лацио», «Аталанта» клубларида ўйнаган.

2016 йилдан буён мураббий сифатида ишлаб келмоқда. 2016-2017 йилларда Испаниянинг «Севилья» клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлган, кейин эса Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирган.

2018 йилдан буён Аргентина терма жамоасини бошқариб келмоқда.

Бу жамоа аввалига Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, кейин Мексикани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал эса шиддатли мусобақадаги энг кекса мураббий ҳисобланади. Бу йил у 71 ёшга тўлди.

Фото: sportbox.ru


Сўнгги хабарлар