Валюталар курси:
    usd/kzt 447.9 eur/kzt 482.16

    rub/kzt 5.54 cny/kzt 63.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+22+24℃

Лионель Месси спорт фаолиятидаги 800-голини урди

24 Март, 15:04

ASTANA. Kazinform – Аргентина терма жамоаси ва «ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси спорт фаолиятидаги 800-чи голини урди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сhampionat.com сайтидан олинган маълумотларга кўра, Месси клублар сафида 701, терма жамоада эса 99 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Бугун Аргентина ва Панама терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказди ва майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди. 89-дақиқада Лионел Месси учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Месси Аргентина терма жамоасига 2005 йилдан бери таклиф қилиниб келинмоқда. Ўшандан бери у энг яхши тўпурар сифатида ажралиб турди ва Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионати ғолибига айланди. Ҳамда ушбу чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Муаллиф:

Жарасқан Нұрыбаев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар