+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

Леонардо да Винчи чизган айиқ боши сурати рекорд даражада 8,9 миллион фунт стерлингга сотилди

9 Июль 11:55
Баҳам кўринг:
Леонардо да Винчи чизган айиқ боши сурати рекорд даражада 8,9 миллион фунт стерлингга сотилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Леонардо да Винчи чизган айиқ бошининг эскизи Christie's ким ошди савдосида сотилди, деб хабар беради Kazinform.

У 8,9 миллион фунт стерлингга (тахминан 12,3 миллион доллар) сотиб олинган. Бу италиялик рассомнинг иши учун рекорд натижадир.

«Расм Леонардо да Винчининг рассом сифатида маҳорат кўрсатганлигидан далолат беради», - дейилади ким ошди савдоси уйининг Twitterдаги саҳифасида.

Эскиз - бу 7х7 см қизил-оч сариқ қоғозга кумуш қалам билан чизилган расм. У 1480-йилларнинг биринчи ярмида яратилган. Бу рассомнинг имзоси бор асарларидан биридир.

Харидорнинг исми ошкор қилинмаган. Аввалги рекорд натижани қайд этган 8,1 миллион фунт-стерлингга сотиб олинган Леонардо Да Винчининг «От ва чавандоз» асари эди.


#Дунё  
Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив