Ўлчами тўртта Эйфел минорасидек бўлган астероид 4 март куни Ер ёнидан учиб ўтади

None
None
MOSKVA. TASS- Kazinform – Диаметри 1,3 км бўлган астероид 4 март куни сайёрамиздан 4,8 млн км дан ортиқ масофада учиб ўтади ва Ер билан тўқнашмайди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

«Космик жисмнинг диаметри тахминан 1,3 км, яъни Эйфел минорасидан тўрт баравар баланд. Астероид 4 март куни сайёра яқинидан учиб ўтиши кутилмоқда», - дейилади Роскосмоснинг Telegram -каналида.

Роскосмос маълумотларига кўра, астероид Ер билан тўқнашмайди, чунки у Ердан 4,8 миллион км дан ортиқ масофада учиб кетади, бу Ой ва сайёрамиз орасидаги масофадан 10 баробар каттадир.

«Хавотирланишингизга ҳожат йўқ», - деб таъкидлади давлат корпорацияси.


Сўнгги хабарлар