Валюталар курси:
    usd/kzt 469.26 eur/kzt 483.06

    rub/kzt 8.04 cny/kzt 69.99
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Латвия портлари Қозоғистон юкларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди

4 Март 13:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Латвия ўртасида Латвия портлари иштирокида юк ташиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2022 йилнинг 3 март куни Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев ва Латвия Транспорт вазирлиги давлат котиби ўринбосари Улдис Рейманис, «ҚТЖ» МК АЖ ва Қозоғистон томонидан йирик экспедиторлик компаниялари ва Латвия томонидаги 3 та йирик порт (Лиепая, Рига, Вентспилс) бош директорлари иштирокида видеоконференцалоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Россия Федерацияси ва Украина атрофидаги вазиятни, Қозоғистон юкларини Россия Федерацияси портларидан (Санкт-Петербург, Новороссийск, Усть-Луга, Тамань) ташишда қийинчиликлар юзага келганини, Антверпен, Гамбург, Пиреней, Роттердам ва Мугга қайта юклаш транзит портлари Қозоғистон юкларини қабул қила олмаслигини қайд этди.

Қозоғистон томони Россия ҳудудида жойлашган юкларни Латвия денгиз портларидан розилик олинган Латвиянинг Рига, Венстпилс ва Лиепая портларига йўналтиради. Латвия томони Латвия портларининг сиғими ва ўтказиш қобилиятини тақдим этди ва Қозоғистон юкларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.



Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар