Lancet оиласига мансуб журналда QazVac 3-босқич клиник синов натижалари эълон қилинди
27 Июнь 21:09

Lancet оиласига мансуб журналда QazVac 3-босқич клиник синов натижалари эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг замонавий тарихида илк бор маҳаллий олимлар Lancet оиласига мансуб журналда COVID-19га қарши биринчи Қозоғистон вакцинаси QazVac 3-босқич кенг кўламли клиник синовлари натижаларини эълон қилди. Lancet оиласи журналлари тиббиёт соҳасида жаҳон рейтинги энг юқори бўлган илмий нашрлардир, деб хабар беради Kazinform.

Бугун, The Lancet оиласига мансуб EClinicalMedicine журналида COVID-19га қарши QazVac вакцинасининг кенг қамровли кўпклиник синовларининг III фазаси натижаларига бағишланган «Efficacy and safety of an inactivated whole-virion vaccine against COVID-19, QazCovid-in, in healthy adults: A multicentre, randomised, single-blind, placebo-controlled phase 3 clinical trial with a 6-month follow-up» сарлавҳали мақола чоп этилди.

«COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина яратиш» илмий-техникавий дастури доирасида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институтида биология фанлари доктори, профессор Кунсулу Закаря раҳбарлиги остида COVID-19га қарши QazVac вакцинаси ишлаб чиқилди.

Клиникадан олдинги синовларнинг ижобий натижаларига кўра, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига мувофиқ, клиник синовлар баённомасига мувофиқ хавфсизлик, иммуногенлик ва бошқа кўрсаткичларни ўрганиш бўйича III босқич клиник синовлари ўтказилди. Синовлар натижалари вакцинанинг одамлар учун самарадорлиги ва хавфсизлигини, шунингдек, юқори иммунитетни шакллантиришини кўрсатди.

EClinicalMedicine, The Lancet журнали тиббий ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги оригинал тадқиқотларни ҳамда COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқиш ва тадқиқ этишдаги сўнгги ютуқларни нашр этади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив