Лагерлар Иккинчи жаҳон урушидан ҳам фожиалироқдир - КарЛагда туғилган режиссёр

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматиликлар Қарағайли боғидаги очарчилик қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гул қўйди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутатлари, таниқли тарихчилар, олимлар, шаҳар аҳолиси ва ёшлар иштирок этди.

Иштирокчилар очарчилик ва сиёсий қатағон қурбонларини бир дақиқалик сукут сақлади. Улардан бири - КарЛагда туғилган кинорежиссёр Геннадий Земель.

Унинг сўзларига кўра, баъзилар учун ГУЛАГ шунчаки ҳикоядир, аммо у ерда унинг болалиги ўтган.

«Бу ҳақда гапириш мен учун жуда қийин. Отам билан онам ўша қамоқхонада учрашган бўлса керак. Отамнинг жазо муддати деярли умрбод эди. Онамнинг айтишларича, 1 йил 2 ой лагерда бўлибман. Ўшандан кейин бизни бошқа ерга олиб кетишган. Кейин Долинки туманига борибмиз. Биз яшаган жой Тазаянка деб аталарди. Ўша даврдан суратлар қолмаган бўлса-да, ўша машъум даврдаги ачинарли ҳаёт ҳамон кўз ўнгимда. 1957 йилда Топарское лагери ёпилди ва атрофдаги симлар олиб ташланди. Кейинчалик, аҳоли пункти Топар деб аталган. Болалигимнинг барча лаҳзалари ўша ерда қолди», — деди режиссёр.



Унинг фикрича, миллионлаб одамларнинг изтиробига айланган лагерлар инсоният тарихидаги энг оғир ва фожиали саҳифалардир. Кўпчилик учун ўша пайтдаги ҳақиқатни айтиш қийин.

«Бизни қутқариш учун курашган одамлар ГУЛАГ ва КарЛагда азобланишди, улар ўзлари қилган ишларни ҳам, кўрган азоб-уқубатларини ҳам айтмасдан, сирини ўзлари билан олиб кетишди. Улар одамларга ишониш қобилиятини абадий йўқотгандилар. Буни тушунишимиз керак. Лагерлар Иккинчи Жаҳон урушидан ҳам фожиалироқдир», - деди Геннадий Земель.

Ёзувчи Елубай Смағул келаси йили очарчилик ва сиёсий қатағон қурбонларини хотирлаш тадбирини алоҳида ўтказишни таклиф қилди.

«2023 йилда биз шаҳар кўчаларида очарчилик ва сиёсий қатағон қурбонлари сурати билан юришимиз керак. Ҳалок бўлганларни халқ муносиб хотирлаши керак. Келгуси йили «Абадий халқ» парадини ўтказамиз», — деди Елубай Смағул.










Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар