Lacetti билан йўлда қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди

None
None
PAVLODAR. Kazinform – Ақсу шаҳри яқинида Lacetti билан йўлда қолиб кетган ўзбекистонликлар қутқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«19 декабрь, 17:58да, республика аҳамиятига эга Қизилўрда-Павлодар автотрассасининг 1383-чи километрида, Ақсу шаҳри ҳудудида РФ Чита шаҳридан Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятига бораётган «Chevrolet Lacetti» русумли енгил автомобиль бузилиб, йўлда қолиб кетган. Салонидаги тўрт нафар йўловчиларнинг ҳаммаси – Ўзбекистон фуқаролари», - дея маълум қилди Павлодар вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Йўловчилар Қалқаман кентидаги мактаб биносидаги исиниш пунктига эвакуация қилинди. Уларга иссиқ чой берилиб, дам олиш таклиф қилинган.

«Ҳар эҳтимолга қарши Қалқаман кенти шифокори йўловчиларни кўрикдан ўтказди. Умуман, йўловчилар ҳам, ҳайдовчилар ҳам тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган», - дейди ҳудудий департамент вакиллари.

Фото: Павлодар вилояти ФВД.

Муаллиф: Антон Гагарин

Сўнгги хабарлар