+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Ла-Манш бўғозини қайиқда кесиб ўтмоқчи бўлган беш нафар мигрант ҳалок бўлди

25 Ноябрь 10:58
Баҳам кўринг:
Ла-Манш бўғозини қайиқда кесиб ўтмоқчи бўлган беш нафар мигрант ҳалок бўлди

PARIS. Кazinform - Франция қирғоқларида ноқонуний равишда Ла-Манш бўйлаб ўтмоқчи бўлган мигрантларни олиб кетаётган қайиқнинг қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform AFPга таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Японияда юк кемаси чўкиб кетди Aвстрияда жарроҳ адашиб, беморнинг соғлом оёғини кесиб ташлади AҚШда мексикалик наркобарон «Эль Чапо»нинг рафиқаси судланди

Франция Ички ишлар вазирлигидаги манбага кўра, Париж вақти билан 14:00 атрофида балиқчи Кале шаҳридаги Ла-Манш бўйида ўн бешга яқин одам топилганини маълум қилган. Қутқарув операцияси чоғида беш киши ҳалок бўлгани аниқланди, яна беш киши ҳушсиз ҳолатда топилган.

Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен воқеа жойига борди.

Ла-Манш ва Пас-де-Калени кесиб ўтишга уринаётган ноқонуний мигрантлар сони муттасил ортиб бормоқда. Минтақавий денгиз префектураси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 15,4 минг ноқонуний мигрант Франция қирғоқларидан денгиз орқали Буюк Британияга етиб боришга ҳаракат қилган.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив