+7 (701) 759 90 19
USD 387.16 EUR 428.47
RUB 6.08 CNY 55.13
Янгиликлар

Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтган қозоғистонлик аёл иккита соврин билан тақдирланди

9 Ноябрь 09:17
Баҳам кўринг:
Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтган қозоғистонлик аёл иккита соврин билан тақдирланди

ОРАЛ. Kazinform – Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтган қозоғистонлик Анел Ситдиқова иккита соврин билан тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Англиянинг Дувр шаҳрида Channel Swimming Association президенти Майкл Рид сузиш мавсуми якунларига бағишланган кечки овқат чоғида энг яхши сузувчиларни муборакбод этди.

CSA (Channel Swimming Association) Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтганларнинг натижаралини рўйхатга олиб, уларга сертификат берадиган ташкилотдир.

Анел Ситдиқова Mercedes Gleitze Trophy ҳамда The Montserrat Tresserras Trophy кубоклари тақдим этилди.


Mercedes Gleitze Trophy – британиялик аёллар ўртасида илк маротаба 1927 йили Ла-Манш бўғозидан сузиб ўтган Мерседес Глейтце шарафига таъсис этилган мукофот. Ушбу мукофот ҳар бир мамлакатнинг илк маротаба шу бўғоздан сузиб ўтган вакиласига берилади. The Montserrat Tresserras Trophy кубоги эса Анелга умуман Ла-Маншдан илк маротаба сузиб ўтган қозоғистонлик сифатида берилди.


«Ассоциация президенти Майкл Рид қўлидан юксак совринни олиш мен учун катта бахт. Кубоклар Дуврдаги музейда қолади. Уларга Қозоғистон номи битилган. Юртим номини жаҳонга танитишга озгина бўлса ҳам ҳисса қўшганимдан хурсандман», - деди Анел Ситдиқова Kazinform мухбирига берган суҳбатида.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар:
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Кўпроқ ўқинг
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059
Муҳаррир
admin
admin
954-059

Архив