Квота доирасида Қозоғистондан қанча пиёз экспорт қилинади

None
ASTANA. Kazinform – Пиёз экспортига қўйилган чеклов олиб ташланганидан буён 30 нафар қозоғистонлик тадбиркор квота доирасида экспорт қилишга рухсат олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилган эди. Бироқ экспортга 20 минг тонна квота белгиланди.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йил 12 апрелга қадар 30 нафар тадбиркор 3 минг 415 тонна пиёзни бошқа мамлакатлар бозорига экспорт қилишга рухсат олган. Квота бўйича 16 584 тонна қолди.

Эслатиб ўтамиз, масъул вазирлик яқинда Қозоғистон ҳудудидан учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 28 апрелгача 20 минг тонна пиёз экспорт қилиш учун квота жорий қилган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар