Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

КВИ: Саудия Арабистони ўз фуқароларига 16 давлатга саёҳат қилишни тақиқлади

23 Май 14:22

NUR-SULTAN. Kazinform – Охирги бир неча ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекцияси қайта кўпайиши ва касалланиш ҳолатлар сонининг тез ортиши туфайли расмий Ар-Риёд фуқаролар учун чеклов чораларини жорий қилди, деб ёзади Kazinform The Economic Times нашрига таяниб.

Саудия Арабистони фуқароларига Ливан, Сурия, Туркия, Эрон, Афғонистон, Яман, Сомали, Эфиопия, Конго, Ливия, Индонезия, Ветнам, Арманистон, Беларусь, Венесуэла ва Ҳиндистонга бориш тақиқланган.

Қироллик соғлиқни сақлаш вазирининг соғлиқни сақлаш профилактикаси бўйича ўринбосари Абдулла Асирийнинг баёнотига кўра, мамлакатда маймун чечаги инфекцияси аниқланмаган. Қироллик ҳар қандай янги кўринишдаги инфекцияларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш қобилиятига эга.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар