КВИ: Қозоғистонда «қизил» ҳудудларда қандай чеклов чоралари кўрилиши маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Маълум бир ҳудуд «қизил» зонага кирган тақдирда чеклов чоралари икки босқичда амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиниятнинг сўзларига кўра, биринчи босқичда, яъни касалхонага ётқизиш кўрсаткичи ҳар 100 минг аҳолига 25 дан 50 гача кўтарилганда, тадбиркорлик фаолиятини чекламаган ҳолда, ёпиқ жойларда, транспортнинг барча турида турлари тиббий ниқоблардан мажбурий фойдаланиш жорий қилинади.

«Иккинчи босқичда, яъни касалхонага ётқизиш даражаси ҳар 100 минг аҳолига 50 дан юқори бўлган тақдирда, объектларга киришда фуқаронинг мақомини билдирувчи «Ashyq» иловасидан мажбурий фойдаланиш жорий этилади. Шунингдек, оммавий тадбирларда объектларнинг бандлигини 50% гача чеклаш; таълим муассасаларида қўшимча чекловларни жорий этиш; ташкилотлар ходимларининг 30 фоизини масофавий иш турига ўтказиш каби чоралар кўрилади», - дея маълум қилди Ажар Ғиният.

Вазирнинг аниқлик киритишича, «қизил» зонада чеклов чоралари жорий этилиши бевосита бизнес ва аҳолининг профилактика чораларига содиқлигига боғлиқ.

Сўнгги хабарлар