КВИ: Қозоғистонда чеклов чоралари жорий этиш режалаштирилмаган

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Қозоғистонда коронавирус тарқалишини чеклаш режаси ҳақидаги саволга жавоб берди, деб хабар қилмоқда Kazinform мухбири.
«Ковид чекловлари ҳақида гап кетганда, Хитойдаги ҳозирги вазият жуда бошқача. Пандемия бошланганидан бери Хитойда жуда қаттиқ чекловлар қабул қилинган. Шу муносабат билан улар инфекцияни изоляция қилиш билан боғлиқ чеклов чораларига алоҳида эътибор қаратдилар. Ҳозир Хитойда жамоавий иммунитет қай даражада эканлигини айта олмайман»

, - деди А.Ғиният Сенатдаги ҳукумат соатидан кейин журналистларнинг саволларига жавоб бераркан.

«Қозоғистонда 10 миллиондан ортиқ киши эмлангани, беш миллиондан ортиқ киши ревакцинация қилингани, жамоавий иммунитет шакллангани, шунингдек, одамларда касаллик енгил кечаётгани ҳисобга олинган ҳолда, мамлакат ҳудудида чекловлар жорий этиш режалаштирилмаган»

, — деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар