Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

КВИ: ЕОИИда вакцина ва тест ишлаб чиқиш бўйича қўшма тадқиқотлар олиб борилади

1 Декабрь 11:12

MOSKVA. Kazinform - Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият бўйича ўзаро маълумотлар алмашинувини таъминлади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати хабарига кўра, 29-ноябр куни бўлиб ўтган Комиссия ҳайъати йиғилишида Евроосиё иқтисодий комиссияси Техник жиҳатдан тартибга солиш вазири Виктор Назаренко соғлиқни сақлаш ва санитария соҳасидаги комплекс чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ҳақида гапириб ўтди.

«Ҳозирги кунга қадар ЕОИИ мамлакатлари COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши ва олиб борилаётган эпидемияга қарши чора-тадбирлар билан боғлиқ эпидемиологик вазият бўйича ўзаро маълумотлар алмашинувини таъминлади», - дейилади хабарда. Ихтисослашган ташкилотлар мутахассислари ҳозирги ва номаълум (янги) юқумли касалликларнинг тарқалишига қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида қўшма машғулотлар ўтказмоқда».

Ушбу режани амалга ошириш доирасида «яшил йўлаклар» маршрутлари бўйлаб юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, темир йўл ва ҳаво йўловчилари қатновини қайта тиклаш чоғида профилактик чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш бўйича ЕИК Ҳайъати тавсиялари қабул қилинди. Юқумли касалликлар эпидемиясига жавоб бериш ва COVID-19 инфекциясининг лаборатория диагностикаси бўйича келишилган алгоритмни тартибга солувчи тавсиялар ишлаб чиқилди.

Иттифоқ мамлакатларида Комплекс режа чора-тадбирларининг амалга оширилиши COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини янада самарали назорат қилишга ёрдам берди ва соғлиқни сақлаш тизимларининг ЕОИИда янги юқумли касалликлар пайдо бўлишига жавоб бериш қобилиятини оширди.

Маълумот. Соғлиқни сақлаш тизимини тизимли равишда мустаҳкамлаш, эпидемиологик назоратга тайёргарлик соҳасида салоҳиятни ошириш ҳамда COVID-19га қарши самарали диагностика ва вакциналарни ишлаб чиқишга қаратилган қисқа муддатли ва узоқ муддатли чора-тадбирлар комплекс режаси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши фармойиши билан 2020 йилда тасдиқланган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар