Куздан буён Қозоғистонда 17 минг ўқувчи ва талаба молиявий саводхонлик бўйича ўқиди

None
ASTANA. Кazinform – Жорий ўқув йилида мамлакатдаги 300 га яқин мактаб, 34 та олий таълим муассасаси ва 40 та коллеждан 17 минг талаба молиявий саводхонлик бўйича ўқиди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Жорий ўқув йилида Молиявий мониторинг агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан мактаб ва олий таълим муассасаларида илк бор «Молиявий хавфсизлик» мавзусида маърузалар ўқилиб, ёшлар молиявий жиноятчиликка оид энг долзарб ижтимоий масалалар билан таништирилди.

Ўқув йили бошидан буён 17 мингга яқин ўқувчи ва талаба, жумладан, 300 га яқин мактаб, 34 та олий таълим муассасаси, 40 та коллеж қамраб олинди. Ўқув йилида молиявий жиноятларнинг турлари ва усуллари, жумладан, замонавий ахборот технологиялари, блокчейн ва криптовалюталардан фойдаланиш бўйича туркум мавзули дарслар ўтказилиши режалаштирилган», — деди Молия мониторинги агентлигининг кадр ишлари бўлими директори Нурлан Адалиев.

Унинг фикрича, бундай тадбирлар орқали катта ҳаётга қадам қўяётган қозоғистонлик ёшлар иқтисодий ва молиявий хавфсизлик соҳасида жуда зарур тажрибага эга бўлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар