Кузда Қозоғистонда жиддий сиёсий ўзгаришлар бошланади – таниқли жамоат арбоби

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда шу йилнинг кузида жиддий сиёсий ўзгаришлар бошланади. Бу фикрни таниқли жамоат арбоби Айгул Соловьева билдирди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қасим-Жомарт Тоқаев ўзгариш ҳақида гапирди. Тушунишимча, бу ребрендинг бўлади, бундан ташқари, у йил охирига қадар партия раислигидан кетишини айтди. У, шунингдек, сентабр ойида сиёсий ислоҳотлар пакети тақдим этилишига ваъда берди, бу эса ўз навбатида партияларнинг парламентга кириш имкониятини оширади.

Президент сиёсий партиялар ўртасидаги рақобат ҳақида ҳам гапирди. Шунинг учун буларнинг барчаси менга оқилона ва изчил кўринади. Ҳаммаси шошилинч эмас, босқичма-босқич амалга оширилади. У раисликни ўз зиммасига олди ва сиёсий ислоҳотлар тўплами амалга оширилишини, Давлат раҳбарининг ўзи эса барча партиялардан узоқлашишини ва кутилганидек, мамлакат Президенти сифатида Конституциянинг кафолати бўлишини айтди. Умид қиламанки, сентябр ойида бошланадиган жиддий ислоҳотлар давлатни демократик ривожлантиришга кўпроқ йўналтирилади», — деди А.Соловьева.

Унинг сўзларига кўра, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг партия раислигидан кетиши, барча сиёсий кучлардан бир хил масофада туриши сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.

Муаллиф: Мейрамбек Байғарин

Сўнгги хабарлар