Кузда Алмати ва Нур-Султандан Вьетнам курортига авиарейслар очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди расмий ташриф билан Вьетнам Социалистик Республикасида бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform вазирлик сайтига таяниб.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ушбу давлатга ташрифи икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери 30 йил ичида илк бор амалга оширилмоқда. Ханойга саёҳатнинг расмий қисми Хошимин мақбарасига гулчамбар қўйиш маросими билан бошланди.

Ташрифдан кўзланган мақсад сўнгги ўн йилликларда жаҳонда иқтисодий ривожланишнинг энг юқори суръатлари билан ажралиб турган анъанавий дўст мамлакат билан шериклик муносабатларини янада ривожлантиришдан иборат.

Мухтар Тлеуберди ВСР Ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон билан музокаралар ўтказди. Унда томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлигига янги суръат бағишлаш, келгусида имтиёзли иқтисодий шериклик даражасига босқичма-босқич эришиш истагини билдирди. Вьетнам октябр ойида Нур-Султанда бўлиб ўтадиган Осиёда ўзаро ишонч чоралари кенгаши саммитида юқори даражада иштирок этишини тасдиқлади.



ҚР ТИВ раҳбари Вьетнам Президенти Нгуен Суан Фук билан учрашувда Вьетнамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг суръати ва сифатини юқори баҳолади ҳамда Қозоғистонни модернизация қилишнинг янги босқичи мазмун-моҳияти билан таништирди.



Икки давлат ўртасидаги сиёсий ҳамкорликнинг ривожланиш динамикасини ҳисобга олган ҳолда, Мухтар Тлеуберди олий даражадаги икки томонлама муносабатларни қайта тиклаш тарафдори. Суҳбат чоғида Нгуен Суан Фук Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Вьетнамга бўлажак расмий ташрифи мазмунини янада тўлдириш бўйича топшириқ берди.

Вьетнам Бош вазири Фам Бинь Тинь билан учрашувда икки томонлама муносабатларнинг иқтисодий кун тартиби муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган мақсадли саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар.



Шунингдек, Мухтар Тлеуберди Вьетнам Саноат ва савдо вазири Нгуен Хонг Диен билан музокаралар ўтказди, унда сентябр ойида Ханойда бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши мавзуси муҳокама қилинди.

Қозоғистон делегацияси таркибида бўлган «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов Вьетнам Молия вазирлиги, Вьетнам тараққиёт банки, шунингдек, POCO компанияси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, унда молия ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.




Ташриф давомида М.Тлеуберди Вьетнам компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиб, Қозоғистон билан сармоявий ҳамкорлик имкониятларини ўрганди.

«Crystal Bay» компанияси директорлар кенгаши раиси Нгуен Дык Чи билан суҳбат чоғида туризм соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. «Duc Giant Chemicals Group» корпорацияси раҳбари Дао Хыи Хуен кимё саноати соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларига қизиқиш билдирди.

Вьетнамдаги шоли етиштириш бўйича етакчи институт бўлмиш «Thai Binh Seed» компанияси бош директори Чан Мань Бао Вьетнамда кам суғоришни талаб қиладиган шолининг янги навларининг самарадорлиги ҳақида гапирди.

«Vietjet» авиакомпанияси вице-президенти Нгуен Тхань Хунг билан Қозоғистон ва Вьетнам ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очиш масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб Алмати – Нячанг ва Нур-Султан – Нячанг йўналишлари бўйича парвозлар йўлга қўйилади.
















Фото: ҚР ТИВ матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар