Кузбасс конида портлаш: Қурбонлар сони 11 кишига етди

None
None
КEMEREVO. ТASS - Kazinform - Қутқарувчилар Кузбассдаги шахтада яна бир кончининг жасадини топди. Портлаш қурбонлари сони 11 кишига етди. Бу ҳақда Кемерово вилояти губернатори Сергей Цивилев Тelegramдаги расмий каналида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Яна бир киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди», — дейилади хабарда.

Кузбасс расмий сайтида маълум қилинишича, шахтада жами 46 киши бўлган, жумладан 11 киши кондан чиқа олмай, ҳалок бўлган, қутқарув ишлари давом этмоқда. Касалхоналарда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда жабрланганлар сони 43 нафар бўлиб, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир, 39 нафарининг аҳволи енгил ва ўртача оғирликда. Фавқулодда хизматлардаги манбага кўра, жами 46 нафар кончи жабрланган.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси сайтининг хабар беришича, назорат органи кондаги фавқулодда вазиятни назоратга олган.

Сўнгги хабарлар