Куй санъати авлоддан-авлодга озодлик руҳини давом эттирмоқда – ҚР Президенти

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қfсим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Миллий дўмбира куни билан табриклади, деб хабар беради Ақорда.

***

Ҳурматли ватандошлар!

Барчангизга Миллий дўмбира куни муборак бўлсин!

Бу мамлакатимиз учун алоҳида байрамдир. Уни юрт сифатида нишонлаш орқали халқимиз маънавиятини юксалтирамиз, билимини оширамиз. Шунингдек, улуғ дашт анъаналарини ёш авлод онгига сингдириб, санъатимиз қудратини намоён этмоқдамиз.

Дарҳақиқат, қозоқ дўмбираси халқимизнинг туморидир. Унинг овози қалбимизга яқин. Зеро, қозоқ ва дўмбира бир-биридан ажратиб бўлмайдиган эгизак тушунчадир. Академик Ахмет ​​Жубанов «Дўмбира кўчманчи мамлакатнинг қадимий шажарасидир», деб бежиз айтмаган. Халқимизнинг бутун моҳияти муқаддас чолғунинг қўш торларига сиғади.

Кетбуғадан бери давом этиб келаётган жанговар созандаларимизнинг бой мероси бебаҳо маънавий бойлигимиздир. Асл санъатимизни улуғлаш орқали ўз муқаддас қадриятларимизни улуғлаймиз.

Энди биз Янги Қозоғистонни яратишга киришдик, миллатнинг янги сифатини шакллантиришга киришдик. Цивилизациялашган давлат бўлиш учун янги даврнинг яхши тенденцияларини қабул қилишнинг ўзи кифоя эмас. Шу билан бирга, биз анъаналаримизни асраб-авайлаймиз, меҳнатсеварлик қадриятларини кенг тараннум этиб, аждодларимиз йўлидан собитқадам бўламиз.

Хуллас, халқимиз билан бирга дўмбира ҳам мангу яшайди. Куй санъати авлоддан-авлодга озодлик руҳини давом эттиради.

Ҳар бир уйнинг тўрида дўмбира турсин!

Юртимизнинг мартабаси юксак, шаъни улуғ бўлсин!


Сўнгги хабарлар