Ўқувчилар Jibek Joly каналида янги лойиҳада иштирок этиб, таълим грантини ютиб олишлари мумкин

None
ASTANА. Кazinform – Эртага, 22 апрель куни Jibek Joly телеканалида янги «En Aqyldy» интеллектуал лойиҳаси намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Телевикторина 12-16 ёшдаги иқтидорли ўқувчилар ўртасида ўтказилмоқда.

Ҳар бир ўйинда 6 нафар бола иштирок этади. Икки ўқувчи чорак финалга йўл олади.

Лойиҳа финалчилари Қозоғистоннинг энг яхши олий таълим муассасаларининг таълим грантларига эга бўладилар.

Бугун Алмати шаҳридаги Қ.Сатбаев университети ғолибларга иккита грант тақдим этишга тайёр. Айни пайтда бошқа олий таълим муассасалари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.

Дастур шанба кунлари соат 11:00 да рус тилида, якшанба кунлари эса қозоқ тилида ўша вақтда эфирга узатилади.

photo

photo

photo

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар