Қувайт парламенти расман тарқатиб юборилди

None
None
KUWAIT CITY. Xinxua - Kazinform - Қувайт валиаҳд шаҳзодаси шайх Машаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ сешанба куни амирнинг мамлакат Миллий мажлисини (парламентини) расман тарқатиб юбориш ҳақидаги фармонини имзолади, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.

Қувайт ахборот агентлиги хабарига кўра, валиаҳд шаҳзода фармонда парламентни тарқатиб юбориш мамлакат бирлигига таҳдид солувчи мавжуд бўлиниш ва келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилганини таъкидлаган.

22 июн куни Машаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ Қувайт амири шайх Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ номидан телевидение орқали чиқиш қилиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг доимий аралашуви, маъмурий органлар фаолиятида ва маъмурий органларнинг ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги томонлар ўртасидаги муносабатларнинг узилишига олиб келди, бу эса миллий бирликка хавф туғдиради ва халқ манфаатларига мос келмайди. Конституцияга мувофиқ, Миллий Ассамблеяни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўтган йилнинг 15 ноябрида шайх Н. ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳнинг фармони билан Қувайт валиаҳд шаҳзодасига амирнинг конституциявий вазифаларининг бир қисми ўтказилди.

10 майда М. ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ амирнинг фармони билан вазирлар маҳкамасининг жамоавий истеъфога чиқишини маъқуллади ва янги ҳукумат тузилгунга қадар долзарб масалаларни ҳал этишда давом этишни сўради.

24 июл куни валиаҳд шаҳзода Аҳмад Наваф ал-Аҳмед Ал-Сабаҳни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги амир фармонини имзолаб, унга янги вазирлар маҳкамасини шакллантиришни топширди.

1 август куни Қувайт бош вазир А.Навоф ал-Аҳмед ас-Сабаҳ бошчилигида 12 кишидан иборат ҳукумат тузилганини эълон қилди.

Фото: kuwaitlocal.com

Сўнгги хабарлар