Қувайт Қозоғистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси 2020 йил ёз ойларидан бошлаб Қозоғистонга мунтазам рейсларни йўлга қўяди, деб хабар беради Kazinform мухбири Фуқаро авиацияси қўмитасига ҳавола қилиб.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғини бажариш доирасида Қувайт авиакомпанияларига Қозоғистоннинг 11та аэропортига (Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей) «очиқ осмон» режими орқали парвозларни амалга оширишга рухсат берилди. Шунинг натижасида икки мамлакатнинг белгиланган авиакомпаниялари ҳафтасига 14та мунтазам йўловчилар рейси ва чекланмаган юк парвозларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди», - дея маълум қилди қўмита матбуот хизмати.

Томонлар ҳукуматлараро келишув лойиҳасининг матнини имзолашга тайёрламоқда.

«Эришилган келишув натижасида Қувайтнинг «Jazeera Airways» авиакомпанияси 2020 йил ёзидан бошлаб Қозоғистонга мунтазам рейсларни амалга ошириши мумкин», - деди идора вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Туркия, Малайзия, Австрия каби кўплаб мамлакатларнинг авиакомпаниялари билан рейслар сонини орттириш ҳақида келишувларга эришилганини маълум қилгандик.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар