Қувайт Қозоғистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қувайт томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Қувайт Ташқи ишлар вазири Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабаҳ билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Суҳбат чоғида Қувайт вазири Қозоғистон ҳукумати томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни Амир томонидан қўллаб-қувватлашини билдирди.

М.Тлеуберди Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Қозоғистон Республикасининг янги тузилган Ҳукумати олдига нормал ҳаёт шароитларини тиклаш, Қозоғистон жамияти ва иқтисодиётини модернизация қилишга қаратилган янги вазифалар ҳақида маълумот берди.

Суҳбатдошлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, юқори ва олий даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка, айниқса, ОҲИЧК доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.


Сўнгги хабарлар