USD 434.48 EUR 492.61
RUB 5.68 CNY 68.44
Янгиликлар

Қувайт Қозоғистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлади

14 Январь 08:20
Баҳам кўринг:
Қувайт Қозоғистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қувайт томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Қувайт Ташқи ишлар вазири Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабаҳ билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистонда бугундан бошлаб қўшимча карантин чоралари жорий этилади Қозоғистон  юк ташувчилари бир қатор тўловлар ва жарималардан озод қилинди Қозоғистон ва Россия овсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов киритди

Суҳбат чоғида Қувайт вазири Қозоғистон ҳукумати томонидан мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни Амир томонидан қўллаб-қувватлашини билдирди.

М.Тлеуберди Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан Қозоғистон Республикасининг янги тузилган Ҳукумати олдига нормал ҳаёт шароитларини тиклаш, Қозоғистон жамияти ва иқтисодиётини модернизация қилишга қаратилган янги вазифалар ҳақида маълумот берди.

Суҳбатдошлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, юқори ва олий даражадаги ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка, айниқса, ОҲИЧК доирасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив