Ўқув ҳаққини тўлаши учун қозоғистонлик талабаларга 2 фоизлик имтиёзли кредитлар берилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Миллий ягона тестни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«МЯТни таълим ютуқлари даражаси ва ижтимоий тоифани ҳисобга олган ҳолда мамлакат олий ўқув юртларида ўқиш учун танлов воситаси сифатида такомиллаштириш бўйича ишлар давом эттирилади. Грантлар қиймати таълим грантлари тизимига дифференциал – 30 фоиздан 100 фоизгача жорий этилган ҳолда қайта кўриб чиқилади»

, — деди Саясат Нурбек ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, таълим тўлови бўйича йиллик 2-3 фоизли узоқ муддатли имтиёзли кредитлар олиш имкониятини тақдим этиш кўзда тутилган.

«Биз аҳоли зич жойлашган ва янги ташкил этилган вилоятлар (Абай, Улитау, Жетису) абитуриентлари учун грантлар ажратиш устида ишлашни давом эттирамиз. Талабаларни ётоқхона билан таъминлаш муаммосини ҳал қилиш учун олий ўқув юртлари ва қурилиш ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик механизми такомиллаштирилади»

, — дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар