Кутум балиқ Қозоғистон Қизил китобидан чиқарилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Балиқчилик қўмитаси идоралараро зоология комиссиясининг йиғилишида кутум балиқларини ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган жониворлар турлари рўйхатидан чиқариш масаласини кўтарди, дея хабар беради Kazinform.

Балиқчилик қўмитасида таъкидланганидек, кутум популяциясининг аҳволига ижобий баҳо берилгани учун аввалроқ Каспий бўйи давлатларининг Қизил китобларидан чиқариб ташланган.

Кўп йиллик илмий изланишлар натижалари Каспий денгизи сувларида ва Манғистау вилояти қирғоқларида кутум популяциясининг қайта тикланганлигини кўрсатади. Олимларнинг фикрича, популяциянинг ҳолати ва кутумнинг барқарор яшаши учун шароитлар генофонднинг сақланишини таъминлайдиган ва уларнинг табиий кўпайишига таҳдидни истисно қиладиган чегараларга қайтарилган.

Шу муносабат билан Зоология комиссияси кутумни Қозоғистон Республикаси Қизил китобидан чиқаришни тавсия қилди.

«Бу Каспий денгизининг Қозоғистон секторида балиқчиликнинг тижорат турларининг тур таркибини кенгайтиради ва Каспий денгизи минтақасида балиқчиликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Зоология комиссиясининг тавсияси асосида кутум балиқларини Қозоғистон Қизил китобидан чиқариш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси белгиланган тартибда тайёрланади»

, — дейилади қўмита хабарида.

Фото: activefisher.net

Сўнгги хабарлар