Қурилиш соҳасига оид қонунга киритилган ўзгартиришлар Ҳукумат томонидан кўриб чиқилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат раҳбарининг матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Маъруза қилган ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Даулбаев қурилиш индустрияси самарадорлигини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартишлар тўплами тайёрланганини таъкидлади.

Янги меъёрларнинг жорий этилиши туфайли кичик ва ўрта бизнес субъектларининг давлат харидларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, ноқонуний ва самарасиз субпудратчилар, шунингдек, малакасиз лицензиатлар фаолиятини чеклаш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ер участкаларини ўзлаштиришда бозор субъектларига тенг имкониятлар яратиш, хусусий қурилиш соҳасини такомиллаштириш ва соҳада тегишли иш ҳақини таъминлаш кўзда тутилган.

Қонунчиликка ўзгартишларнинг қабул қилиниши қурилиш ҳажмини тенг тақсимлаш, бажарилаётган ишлар сифати ва шаффофлигини ошириш имконини бериши кутилмоқда.

Бош вазир таклиф этилаётган ўзгартиришларнинг асосий қисмини қўллаб-қувватлади ва манфаатдор давлат органларига батафсил ҳисобот талаб қиладиган масалаларни янада ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.



Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар