Қурилиш соҳасида иш ҳақи Қозоғистондаги ўртача иш ҳақидан 22% юқори

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қурилиш ишчиларининг иш ҳақи Қозоғистондаги ўртача иш ҳақидан 22 фоизга юқори, дея хабар беради Kazinform ranking.kz порталига асосланиб.

Энг юқори иш ҳақи Атирау вилояти ва пойтахтда қайд этилди. Баъзи ҳудудларда қурувчилар уч баравар кам маош олишади.

2020 йилнинг биринчи чорагида қурилиш ишчиларининг сони 170 минг кишини ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,7 фоизга паст. Улардан ҳақиқий ишловчилар сони (туғруқ таътилидаги одамларни ҳисобга олмаганда) 150,8 минг кишини ташкил этди. 2019 йилнинг биринчи чораги билан таққослаганда, бу 4,3 фоизга камдир.

Қурилиш саноатида ўртача иш ҳақи жорий йилнинг биринчи чорагида 244,7 минг тангага (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 25 июнь кунги расмий курсга кўра, 6 млн 176 минг 228 сўм - Таҳр.) етди, бу 2019 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 13,8 фоизга кўп. Ҳатто инфляцияни ҳисобга олганда, соф ўсиш 7,4%ни ташкил этди.

Ҳудудлар орасида қурувчиларнинг ўртача иш ҳақи Қизилўрда вилоятида - 117,5 минг ва Атирау вилоятида - 344,8 минг танга орасида.

Энг кўп ойлик оладиган ҳудудлар орасида Нур-Султан шаҳри (312,9 минг танга) ва Манғистау вилояти (298,4 минг танга).

Жамбил (+ 43,3%), Ғарбий Қозоғистон вилоятларида (+ 33,4%) ва Нур-Султан шаҳрида (+ 33,4%) иш ҳақининг аниқ ўсиши кузатилмоқда. Ўтган йилга нисбатан ўртача иш ҳақи фақат Атырау вилоятида 4,1 фоизга камайди.

Сўнгги хабарлар