Қурилиш материаллари соҳасида 1 триллион тенгелик янги лойиҳалар амалга оширилади – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – 2025 йилга бориб қурилиш материаллари импорти улуши 42 фоиздан 27 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳонда юқори инфляция ва қурилиш материаллари нархининг ошиши муносабати билан Ҳукумат томонидан ҳокимликлар билан биргаликда маҳаллий қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 76 миллиард тенгелик 34 йирик лойиҳа амалга оширилди, 2,2 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди. Бундай чора-тадбирлар доирасида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ҳам юқори суръат кузатилмоқда», — деди А. Мамин.

Унга кўра, 11 ой давомидаги ўсиш 9,2 фоизни ташкил этди.

«202 йилгача бозорни арзон маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида қурилиш индустриясининг умумий қиймати 1 триллион тенгедан ортиқ бўлган 165 та янги лойиҳаси амалга оширилади. Кенг фойдаланиладиган қурилиш материаллари, жумладан, шиша, керамик плиткалар, санфаянс, фасад ва иссиқлик изоляцияси материаллари ва бошқалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Бу 2025 йилга бориб импорт улушини 42 фоиздан 27 фоизга қисқартиради. Янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш қурилиш материаллари арзонлашишини таъминлайди ва умумий импорт улушини камайтиради. Умуман олганда, бу ишни фаол давом эттириш зарур», - деди Бош вазир

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар