Курил оролларидаги Эбеко вулқони 3 км баландликда кул сочди

None
YUJNO-SAXALINSK. ТАSS-Кazinform - Вулқоншунослар чоршанба куни Катта Курил тизмасининг Парамушир оролидаги (Россия Федерациясининг Сахалин вилояти) Эбеко вулқонида баландлиги 3 км бўлган кул уюмини қайд этди. Бу ҳақда журналистларга Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сахалин вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«3 км баландликда кул сочилган», — дейилади бошқарма хабарида.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, яқин атрофдаги Северо-Курильск шаҳрида ҳеч қандай кул ёғиши кузатилмаган, водород сульфидининг ҳиди ҳам йўқ. Аҳолининг ҳаётига ҳеч қандай таҳдид кузатилмади.

Эбеко Парамуширнинг шимолий қисмида жойлашган. Вулқоннинг баландлиги 1156 м. Вулқон 2016 йил ноябрь ойи ўрталарида фаоллашган. У авиация учун тўқ сариқ хавфли кодга эга. Бу шуни англатадики, вулқон отилиш эҳтимоли юқори бўлган фаолликни кўрсатмоқда.

Фото: RIA Novosti Aleksandr Piragis

Сўнгги хабарлар