Курил ороллари яқинида 5,8 магнитудали зилзила юз берди

None
ASTANA. Kazinform – Камчатка геофизиклари Тинч океанидаги Курил ороллари яқинида 5,8 магнитудали зилзила қайд этди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

«Россия Фанлар академияси геофизика хизматининг Камчатка бўлими маълумотларига кўра, зилзила Камчатка вақти билан 18:45 (Москва вақти билан 9:45) да кузатилган. Чуқурлиги 42 км, магнитудаси 5,8.

Зилзила эпицентри Шимолий Курилскдан 189 км узоқликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Туркиянинг Адияман провинциясида 5,3 магнитудали зилзила қайд этилди.

Туркиянинг Қаҳраманмарас вилоятида зилзила қурбонлари сони 3419 кишига етди, 20534 киши жароҳат олди.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар