Курил ороллари ва Камчатка яқинида 4,3 балли зилзила юз берди

None
Фото: earninginmotion.com
ASTANA. Kazinform - Сейсмологлар жума куни Камчатка вақти билан 09:15 да (Москва вақти билан 00:15) Камчатка ярим оролининг жанубий учи ва Курил оролларининг шимолий гуруҳи (Сахалин вилояти) яқинидаги акваторияда 4,3 магнитудали зилзила қайд этди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Чуқурлиги - 96,3 км, магнитудаси - 4,3», - дейилади Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизмати Камчатка филиалининг Telegram каналида.

Шарҳларда одамлар зилзилани ҳис қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Ҳозирча ер силкинишлари қанчалик кучли бўлгани айтилмаган, чунки ҳозирда сейсмологлар аҳолидан маълумот тўплаяпти.


Сўнгги хабарлар