Қуръоннинг янги таржимаси ва тафсири чоп этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Яқинда Қуръони Каримнинг янги маънолар таржимаси ва тафсири чоп этилди. Унинг тақдимот маросими пойтахтимиздаги ҚМДБ биносида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Араб тилидан исломшунос олим, ҚМДБ муфтий ноиби Ершат Онғаров ўгирган. Қозоқ адабий тилида таҳрир қилган – Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, прозаик Нуржан Мураталиев.

«Қасиетті Құран: мағынасы мен түсініктемелері» китоби тақдимот маросимида Бош муфтий Науризбай хожи Тағанўғли, зиёлилар ва диний арбоблар иштирок этишди.

«Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасига бу йил ўттиз йил тўлди. Шу муносабат билан кўплаб эзгу тадбирлар амалга ошириш кўзда тутилган. Бугун муаддас Қуръон китобимиз китобхонларга тақдим этилмоқда», - деди Бош муфтий.

У ушбу таржимада Қуръон маъноси ва тафсирини имкон қадар тўғри ва енгил тил билан тушунтиришга ҳаракат қилинганини таъкидлаб ўтди.

«Ёшларнинг бузғунчи диний оқимлар таъсирига тушиб қолишига сабаблардан бири – Қуръоннинг маъноси ва тафсирини тўғри тушунмаслик. Баъзан Қуръон оятларини бир томонлама тушунишади. Ушбу таржиманинг ўзига хослиги шундаки, муқаддас оятлар араб тилидаги асл нусҳасидан таржима қилинган, оятларнинг қозоқча маъноси, тафсири, изоҳлар, тарихи атрофлича қамраб олинган. Суръаларнинг ҳозирги замон илми билан алоқаси ёзилган, араб тилидаги оятлар тўғри ўқилиши учун транскрипцияси берилган», - деди Науризбай хожи Тағанўғли.

Китоб 1000 саҳифадан ошади. Таржимон таржима жараёнида Миср, Туркия, Араб давлатларидаги асл нусҳаларига таяниб, диний ва анъаналар алоқасига эътибор қаратган.

«Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ершат жигаримиз ал-Мотуридий, ан-Насафий, ал-Жалолайн, ал-Алусий каби ханафий мазҳабининг олиму-уламолари ва тафсирчиларининг китобларидан таржима қилди. У ушбу таржимага бирнеча йилини сарф қилди. Оллоҳ таоло савоб ёзсин!», - деди Бош муфтий.

Ершат Онғаровнинг айтишича, таржимага ўн йил вақт сарфлаган.

«Ёшларни маънан тарбияли бўлишга, чуқур билим олишга чақирадиган қурол бўлади деб ишонаман. Бугун 3 минг донада чоп этилаётган китобга ҳомийлик қилганларга миннатдорчилик билдираман», - деди Е.Онғаров.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар