Кунига 11 дақиқа пиёда юриш умрни узайтиради

None
ASTANA. Kazinform - Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари кунига 11 дақиқа давомида ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик инсонларда эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиришини аниқлади, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

Бунинг учун мазкур йўналишда ўтказилган 196 та тадқиқот натижалари ўрганиб чиқилди. Якунда ҳафтасига 75 дақиқа пиёда юриш ўлим хавфини 10 фоизга, юрак-қон томир касалликларига чалиниш эҳтимолини 5 фоизга пасайтириши маълум бўлди.

Шунингдек, юқоридаги давомийликда яёв юрганлар саратон хасталигига чалиниш хавфидан 3 фоиз кўпроқ ҳимояланади, деган хулосага келинди.

Тадқиқотчиларнинг тавсия қилишича, ишхона, мактаб, коллеж ва университетларга пиёда ёки велосипедда боришни одат қилиш лозим.

Фото: очиқ манбадан олинган


Сўнгги хабарлар