«Кунгабоқар» фильми икки халқаро фестивалда қатнашмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Кунгабоқар» фильми иккита халқаро фестивалда иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазақфильм» киностудиясига асосланиб.

Режиссер Эля Гильман томонидан суратга олинган «Кунгабоқар» бадиий фильми 6-8 июнь кунлари Исроилда бўлиб ўтган Near Nazareth Festival халқаро фестивали дастурида иштирок этди. Фильмни Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмасига биноан «Қазақфильм» киностудияси «Сталкер Синема» МЧЖ билан ҳамкорликда суратга олган.

«Кунгабоқар» фильмининг сюжетида оилада катталар муаммоларини ҳал қилишга интилган 14 ёшли интернетга қарам бўлган ўсмир ҳақида ҳикоя қилинади.

«Бу менинг барча ота-оналарга йўллаган мурожаатим ва умид қиламанки, дунё бўйлаб мен каби ўз фарзандларини тарбиялаётган оналар ва оталар мени тушунишади. Ўсмир бўлганингиз учун, қоидалар босимига қарши туриш қийин. Биз болаларимизга яқин бўлиш ва уларни севиш учун қўлимиздан келган барча нарсани қилишимиз керак», - деди режиссер Эля Гильман.

Near Nazareth Festival ҳар йили дунё бўйлаб режиссерларни дунё халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришга чорлашни мақсад қилади. Ушбу фестивалга турли жанр ва тоифадаги фильмлар қабул қилинади.

Бундан ташқари, «Кунгабоқар» фильми Cannes Film Awards халқаро кенофестивали танлов дастурида иштирок этмоқда. Қозоғистон фильми икки номинация бўйича намойиш этилади ва фестивал якунлари 9 июн куни эълон қилинади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда «Кунгабоқар» фильми бир неча халқаро кинофестивалларда ғолиб бўлган. Бунга қадар фильм Venice Film Awards фестивалида «Энг яхши режиссер» мукофоти; Women's International Film Festivalда «Ажойиб маҳорати учун» мукофоти(2020); White Nights Film Festival танловида ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига(Санкт-Петербург, апрел, 2021) сазовор бўлди

Яқинда ўтказилган Istanbul Film Awards фестивалида Қозоғистон фильми ой охирида 7 та мукофотга лойиқ кўрилди: «Энг яхши драма», «Энг яхши аёл режиссер» (Эля Гилман), «Энг яхши хорижий фильм», «Энг яхши оператор» (Алексей Кирюхин), «Энг яхши бола образи» (Рашид Мусин), «Энг яхши актер» (Еркебулан Дайиров) ва «Энг яхши актриса» (Слабода Михалович).

Сўнгги хабарлар