+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 454.18
RUB 5.81 CNY 57.66
Янгиликлар

Култўбе шаҳрига ЮНЕСКО қизиқиш билдирмоқда

21 Январь 16:04
Баҳам кўринг:
Култўбе шаҳрига ЮНЕСКО қизиқиш билдирмоқда

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда Бутунжаҳон меърослари соҳасининг халқаро экспертлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Хўжа Аҳмад Яссавий мақбараси ҳудудида жойлашган тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш ва тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро экспертлар эътиборини тортган ёдгорликларнинг бири Култўбе шаҳарчаси бўлди. Уларнинг айтишича, шаҳарча археологик паркнинг ўзагига айланиши мумкин.



«Култўбе шаҳри» очиқ осмон остидаги археологик музей-паркини барпо қилиш доирасида уни Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти табиий ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасидаги етакчи Eurasian Resources Group (ERG) компаниясининг молиявий ёрдами билан тадқиқ қилмоқда.


«Култўбе шаҳри» лойиҳасининг илмий етакчиси Андрей Хазбулатов


Аввалроқ Култўбе шаҳридаги илмий изланишлар натижалари Бакуда Бутунжаҳон меърослари қўмитаси йиғилишида, Париждаги ЮНЕСКО Штаб-квартирасида муҳокама қилинганди. Андрей Хазбулатов экспертларга дала тадқиқотлари илш натижаларини ва «Култўбе шаҳри» лойиҳаси бўйича режаларни тақдим этди.

«Бор-йўғи бир йилда катта ишлар амалга оширилгани эътиборга молик. Топилмалар ва маданий қаватлар Култўбенинг тарих учун муҳимлигининг исботидир. Асосийси, ёдгорликни тарғиб қилиш лозим. Мени наздимда, бунда 3D-визуализация энг объектив методлардан биридир», - деди Она Вилейкис (Буюк Британия).


ЮНЕСКО эксперти, Она Вилейкис (Буюк Британия)


Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти директори Дмитрий Воякин Култўбега ЮНЕСКО рўйхатига киритилган Аҳмад Яссавий мақбараси билан бараваи баҳо бериш лозимлигига тўхталди.

«Қозоқ маданият илмий-тадқиқот институти олиб борган тадқиқот ишларида кўпчилик туристлар учун қизиқарли, шу билан бир қаторда авваллари тарих учун номаълум бўлиб келган топилмалар юзасидан теран илмий текшириш олиб бориш лозим», - дейди Д.Воякин.


Дмитрий Воякин, Марказий Осиёни тадқиқ қилиш халқаро институти директори


Давра суҳбатида нуфузли халқаро экспертлар Култўбе шаҳрининг археологик объектларини илмий қайта тиклаш бўйича лойиҳа аъзоси, таниқли меъмор, Ўзбекистон Реставрация қилиш илмий-лойиҳалаш институти илмий ходими Владимир Артемьевни тинглаб, у таклиф қилган иш лойиҳаларини муҳокама қилди. Олимнинг фикрича, Култўбе шаҳри нафақат Қозоғистон учун аҳамиятга эга, балки бу ерда минг йиллик тарих ва маданий меърослар бор.

«Шаҳардаги асосий объект – қанли-сармат даврининг қадимий цитадели атрофида бирқанча даврлар ичида ягона шаҳарсозлик конструкциялари шаклланган», - дейди Владимир Артемьев.


Владимир Артемьев, Ўзбекистон Реставрация қилиш илмий-лойиҳалаш институти илмий ходими


Култўбе шаҳри қадимий Ясси шаҳрининг бир қисми бўлганлиги чабабли, ЮНЕСКО экспертлари консервация қилинадиган ва қисман тикланадиган объектлар тақдимоти муҳокамасига алоҳида эътибор қаратишди. Уларнинг орасида ҳунармандлар уйлари, ер эгалари уйлари, қадимий савдо кўчалари, устахоналар, ички ҳовлилар ва XII-XIX асрларга мансуб қамал деворлари мавжуд.



«Тарихий объектларни қайта тиклаш бўйича таклиф қилинган лойиҳа материаллари тўлиқ илмий асосларга эга дейиш мумкин. Бу келажакда археологик паркнинг виртуал турларини ташкил этиш учун яхшигина назарий база бўлиб хизмат қилади», - деди Пабло Лонгория (Испания).


ЮНЕСКО эксперти Пабло Лонгория (Испания)


Култўбе шаҳрида олиб борилган илмий-тадқиқот ишларига экспертлар юқори баҳо берди. Эндиликда бугунги муҳокама натижалари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон меърослари ёдгорлигини баҳолаш бўйича умумий экспертлар ҳисоботига киритилиши режалаштирилган.





Экспертлар Култўбе шаҳри ўрнида

Муаллиф: Айнур Ақбаева


Калит сўзлар: Маданият,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив