«Қулай мактаб» миллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҚР Бош вазири томонидан кўрсатмалар берилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат уйидаги йиғилишда «Қулай мактаб» миллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб хабар беради.

ҚР Бош вазири Ислоҳотлар бўйича Олий Кенгаш мажлисида Президент «Қулай мактаб» миллий лойиҳасининг асосий ёндашувларини маъқуллаганини, унинг доирасида 800 минг ўқувчига мўлжалланган янги форматдаги мактаблар қуриш режалаштирилганини эслатди.

«Биз ушбу миллий лойиҳани тезда амалга оширишни бошлашимиз керак. Шу билан бирга, ҳудудлардаги 143 та мактаб учун майдонларни белгилаш масалалари бугунги кунгача ҳал этилмаган. Бу ишни имкон қадар тезлаштириш керак: октябр ойи охиригача қурилиши 2023 йилга мўлжалланган, йил охирига қадар эса 2024 йилга мўлжалланган мактаблар масаласи ҳал этилиши керак», - деди Алихан Смаилов.

Бундан ташқари, таълим жараёнини рақамлаштиришни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

«Шу муносабат билан дарсликларни рақамли форматга ўтказиш, болаларнинг оғир рюкзакларини енгиллаштириш зарур. Шунингдек, вилоят ҳокимликлари ўқувчиларни планшетлар билан таъминлаш масаласини ҳал қилишлари керак, хусусан, «Қозоғистон халқига» жамғармаси билан биргаликда уларни қишлоқ мактаблари ўқувчилари учун харид қилиш имкониятларини ишлаб чиқишлари керак», - деди Алихан Смаилов.

Хулоса қилиб айтганда, у ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Телекоммуникациялар қўмитасига алоқа операторлари билан биргаликда мамлакатдаги барча мактабларни юқори сифатли юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.



Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар