«Қулай мактаб»: Қозоғистон қишлоқ ва шаҳарларида бир хил намунадаги 400 та мактаб қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Таълим-маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Қаринова «Қулай мактаб» миллий лойиҳасининг асосий устувор йўналишлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Лойиҳа уч сменали ва авария ҳолатидаги мактаблар ҳамда ўқувчилар ўринлари етишмаслигини бартараф этишга қаратилган.

«Фақат сўнгги 10 йилда ўқувчилар сони 1 миллионга кўпайиб, бугунги кунда бу кўрсаткич 3,7 миллион нафарга етди. Бу жуда яхши кўрсаткич бўлиб, таълим инфратузилмаси зиммасига маълум юк юклайди, бундан ташқари урбанизация, ички миграция, йирик шаҳарларда зич концентрация муаммолари мавжуд. Бу муаммоларни ҳал этиш мақсадида 2023-2025 йилларда икки сменада 842 минг ўқувчига мўлжалланган 401 та мактаб қуриш учун республика бюджетидан 2,6 триллион тенге маблағ ажратилди», — деди Шолпан Қаринова вазирликнинг кенгайтирилган йиғилишида.

Лойиҳани ишлаб чиқишда мактаблар қурилишида юзага келган муаммолар ҳисобга олинди. Булар қурилаётган мактабларда ўқув хоналари ва зарур ўқув жиҳозларининг йўқлиги, танлов жараёнларининг узоқлиги ва бошқалардир.

Бугунги кунда қурилаётган мактабларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар қишлоқда ҳам, шаҳарда ҳам бир хил стандартда қурилган.

«Қулай мактаблар қуйидаги хусусиятларга эга: бошланғич ва юқори синф ўқувчилари мактаб биносининг алоҳида блокларида ўқишади. Шунга кўра, уларнинг ўз синф хоналари, ҳожатхоналари, спорт заллари бўлади. Болалар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади. Видеокузатув, овозли сигнализация каби хавфсизлик воситалари ўрнатилади. Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўқув қуролларини сақлаш, кийим алмаштириш учун алоҳида шкафлар, китоб ўқиш, дам олиш, ижодий салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилган», – дейди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Айни пайтда мактаб замонавий физика, кимё, биология, робототехника кабинетлари билан жиҳозланган. Болаларнинг ижодий қобилиятини ошириш, уларни меҳнатга рағбатлантиришга қаратилган ишлар учун қулай шароит яратилган. Махсус таълимга муҳтож болалар учун зарур шароитлар яратилган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар