Кубада Италиядан келган сайёҳда маймун чечаги касаллиги аниқланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Шифокорлар Куба ҳудудида маймун чечаги вируси билан касалланишнинг биринчи ҳолатини қайд этди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Инфекция юқтирган шахс 15 август куни республикага Италиядан келган сайёҳ бўлиб чиқди.

«Икки кундан кейин инфекция белгилари аниқланди, улар таҳлиллар билан тасдиқланган. Беморнинг аҳволи оғир», - дейилади хабарда.

Шунингдек хабарда, Нью-Йоркда вояга етмаган кишида маймун чечагининг биринчи ҳолати қайд этилгани айтилади. Инфекцияни юқтирган 192 кишидан бири вояга етмаган. Давлат соғлиқни сақлаш бошқармаси унинг ёшини эълон қилмаган.

Бундай мурожаатлар АҚШ ҳудудида биринчи марта июл ойи бошида қайд этилган. Беморларнинг вирус ташувчиси билан алоқаси уй шароитида бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари мамлакат бўйлаб 14 115 тасдиқланган маймун чечагини юқтириш ҳолатлари ҳақида хабар беради.

Барча штатлар орасида Нью-Йорк энг кўп тасдиқланган ҳолатларга эга – 2 744.




Фото:abcnews.go.com


Сўнгги хабарлар