Криштиану Роналду терма жамоа сафида жаҳон рекордини янгилади

None
АSTANA. Кazinform – Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду терма жамоада ўйнаш бўйича жаҳон рекордини янгилади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида Португалия терма жамоаси G гуруҳида Лихтенштейн билан учрашди.

Ушбу учрашувда Криштиану Роналду асосий таркибда яшил майдонга тушди.

Бу португалиялик ҳужумчининг 197-учрашувидир. Шундай қилиб, у жаҳон рекордини янгилади.

Криштиану Роналду Қувайт терма жамоасида 196 ўйин ўтказган Бадер Ал-Мутавдан ўзиб кетди.

Шунингдек, Малайзия терма жамоасидан Со Чин Энна терма жамоа либосида 195та ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе футбол бўйича Франция терма жамоаси сардори бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Адилжан Умбет
Сўнгги хабарлар